“Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

15.02.2021

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан Каттақўрғон туманида вилоятнинг ҳамда туман ва шаҳарларнинг сектор раҳбарлари, ташкилот ва бошқарма мутасаддилари иштирокида “Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари”мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Унда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тартиблари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, “Ишга марҳамат” мономаркази, шунингдек, профессионал таълим муассасалари ва нодавлат ўқув марказларидаги касб-ҳунарга ўқитиш йўналишлари тўғрисида маълумотлар ва тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, семинар қатнашчилари 2-сон касб-ҳунар мактабидаги ишсиз фуқароларни қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш жараёнлари билан танишиб, яратилган шарт-шароитлар ҳамда моддий-техник базасини кўздан кечирдилар.