“Ишонч” газетасида танқид қилинган ҳолат юзасидан ахборот берилди
«Ишонч» газетасида чоп этилган мақолада Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида қурилиш ишларини амалга ошираётган бир нечта хусусий корхоналар меҳнат хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаётганини, ишчиларнинг меҳнат шароити эса талабга жавоб бермаслиги танқид қилинган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганишлар асосида мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади: мақолада келтирилган барча қурилиш объектларида ишлаётган ишчилар билан меҳнат шартномалари имзоланган. Улар бепул иссиқ овқат билан таъминланган, ойлик маошини вақтида оляпти ва иш вақтидан сўнг бошқа ишларга жалб қилинмаяпти. Бироқ ўрганиш давомида баъзи ишчиларнинг махсус кийимларсиз ишлаётганлари маълум бўлди.
Ўрганиш давомида, ишчилар ва масъул ходимлар учун тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш, ходимларни махсус кийим бош билан ишлашини таъминлаш, фуқаролар меҳнатидан фақат расмий равишда фойдаланиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритилиб, ижроси назоратга олинди.