Ишчи гуруҳ мамлакатнинг жанубий қирғоғида жойлашган Коджи шаҳри Кожидо ярим оролидаги "Самсунг Ҳеавй Индустриес" кемасозлик комплексининг чет эллик ишчиларни ёллаш бошқармаси масъул ходими Бо Ги Джо билан учрашишди.
Жанубий Кореяда бўлиб турган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мамлакатнинг жанубий қирғоғида жойлашган Коджи шаҳри Кожидо ярим оролидаги "Самсунг Ҳеавй Индустриес" кемасозлик комплексининг чет эллик ишчиларни ёллаш бошқармаси масъул ходими Бо Ги Джо билан учрашишди.
Маълумот учун: Самсунг Ҳеавй Индустриес компанияси 1974-йил 5-августда ташкил топган. Жанубий Кореядаги "Катта учлик" кема қурувчилардан бири. Асосан катта тоннали юк кемаларини ишлаб чиқариш ва қуриш билан шуғулланади. Компания дунёдаги энг катта - узунлиги 488 метр бўлган Прелуде ФЛНГ кемасини қурди - бу одамлар томонидан яратилган энг катта сузувчи конструкция ҳисобланади.