"Иш пайти рўй берган бахтсиз ҳодиса яширилмоқдами?” сарлавҳали видео хабар юзасидан расмий муносабат

24.09.2021

Ижтимоий тармоқда 23-сентябр куни "Иш пайти рўй берган бахциз ҳодиса яширилмоқдами?” сарлавҳали видео хабар https://t.me/sizdantelegram/36530 тарқатилган. Ушбу видеода 13-сентябр куни "Ўзметкомбинат" АЖга қарашли, Оҳангарон шаҳридаги “ЛиДа металл” корхонаси металл эритиш печида кучли ёнғин содир бўлганлиги ва натижада бир неча ходим жароҳат олганлиги тўғрисида хабар берилган.

Хабарда раҳбарият ишлаб чиқариш вақтида содир бўлган бахтсизҳодисани яшириб, тегишли ҳисоботга киритмаган ва рўйхатга олмаган, жароҳатланган ходимлар эса маъмурият тазйиқи билан шифохонага олиб борилмай уйида даволанмоқда, деган маълумот берилган.

"Ўзметкомбинат" АЖ матбуот хизматининг ёзишича, видеода тасвирланган ҳолат технологик жараёнга киради ва мазкур ҳодисада тан жароҳати олган деб айтилган Ҳайдаров Нуриддин ва бошқа ишчилар аслида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.