Ип йигирув ишлаб чиқариш технологияси
Қадим Қашқадарё–Сурхондарё воҳаси ҳақида сўз кетганда, кўз олдимизда урчиқда йигираётган момоларимиз қиёфаси ҳам гавдаланади.
Замон ўзгарди. Техника тараққиёти ип-йигириш соҳасида ҳам янгиликлар, енгилликлар кириб келди.
Шу каби Шаҳрисабз шаҳрида фаолият олиб бораётган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида мазкур йўналиш бўйича ўқув курслари ташкил этилди.
Ип йигирув ишлаб чиқариш технологияси
Мазкур йўналиш бўйича ўқиш муддати 6 ойни ташкил этади. Ўрганилган назарий билимлар бир пайтнинг ўзида амалий жиҳатдан мустаҳкамланади.
Унда устахоналарига энг замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, ускуна ва дастгоҳлар, ўқув қуроллари Корея Республикасидан олиб келиб ўрнатилган.
Қуйидаги мутахассислар тайёрланади:
🔸 Йигирув ускуналари операторлари;
🔸 Тўқув ускуналари операторлари;
🔸 Тўқув трикотаж матоларини ишлаб чиқариш технологияси;
🔸 Йигирув махсулотларини сифат назоратини бошқариш.
Машғулотлар Корея таълим ва технологиялар университетида малака ошириб келган ўқитувчилар томонидан олиб борилади.