Вақтинча бандлиги таъминланмаган аҳолига кўмак бериш мақсадида Тошкент шаҳрида ҳам амалий чоралар кўрилмоқда

15.04.2020

Айни кунда инсониятга хавф солиб турган пандемиянинг тарқалиши олдини олиш учун жорий этилган карантин ва чекловлар шароитида ишсиз ва карантин туфайли вақтинча бандлиги таъминланмаган аҳолига кўмак бериш мақсадида Тошкент шаҳрида ҳам амалий чоралар кўрилмоқда. Буни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

photo_2020-04-15_14-31-50

Тумандаги 414 нафар ишсиз фуқаро ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дезинфекторлик, ёлғиз қариялар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож аҳолини парваришлаш, блок-постда посбонлик ишларига жалб қилинди.

photo_2020-04-15_14-31-51

Ҳозирги кунда ушбу йўналишда ишлар давом эттирилмоқда.

photo_2020-04-15_11-31-56