“Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатлари”ни янги таҳрирда ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди

16.03.2022

#Вазирликда_бугун

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994-йил 12-майдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатлари”ни Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторидаги кодлар билан боғлаш, янги таҳрирда ва давлат тилида ишлаб чиқиш ҳамда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вазирлик ҳамда Меҳнат бозори тадқиқотлари институти масъул ходимлари, ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди. Шунингдек, гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама этилиб, келгусида қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.