Ижтимойи тармоқларда “Оҳангарон туманида метал корхонасининг ёпилиши ва унда фаолият олиб бораётган ходимларнинг ишсиз қолаётганлигидан шикоят қилишмоқда” мазмунидаги хабар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Унга кўра, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ “Тошкент вилояти иккиламчи қора металл” филиалида жами 36 та иш ўрни бўлиб, ҳозирда 34 нафар ишчи ходимлар фаолиятини олиб бораётганликлари аниқланди.
Шунингдек, мурожаат юзасидан жамият ходимлари билан олиб борилган суҳбат давомида мазкур хабар тушунмовчилик юзасидан тарқанлигини ҳамда хозирда ўз иш фаолиятини олиб бораётганликлари ва эътирозлари йўқлигини билдиришди.
Шу билан бирга, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ томонидан келгусида жамиятига қарашли “Тошкент вилояти иккиламчи қора металл” филиали Оҳангарон участкаси тугатилганда, ёки иш ўринлари қисқартирилган тақдирда ишчи ходимлар билан тузулган меҳнат шартномаси бекор қилиниши меҳнат қонунчилиги талабларига асосан амалга оширилиши юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.