Ижтимоий тармоқларда Янгиқўрғон ҳокимлиги томонидан маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаолларига 20 нафардан теримчи топиши вазифаси юклатилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда Янгиқўрғон ҳокимлиги томонидан маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаоллари билан ўтказилган йиғилишда барча маҳаллалар раисларига 20 нафардан теримчи топиши вазифаси юклатилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳолатни Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси мониторинг тарзида текширишдан ўтказди.
Ўрганиш ўтказиш давомида, Янгиқўрғон туман “Дўстлик” МФЙ раиси С.Ашуров билан суҳбатлашиб тушунтириш хати олинганда, 12.09.2023 йил куни туман ҳокимлигида пахта теримига ҳашарчиларни юбориш бўйича йиғилиш бўлмаганлигини, теримга 20 нафардан теримчи жалб қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ олмаганлигини ва пахтага бориш бўйича ҳеч кимга кўрсатма берганлигини баён этди.
Шунингдек, тумандаги Газнон, Қуллуғтол, Навкент МФЙ раисларидан ҳам тушунтириш хати олинди. Унда 12 сентябр куни ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаганлиги, пахта теримига жалб қилиш бўйича топшириқ олмаганлиги ҳамда пахта теримига ҳашарчи ёллаш учун пул йиғилмаганлигини аниқланди.
Юқоридагиларга кўра мақолада чоп этилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади.