Ижтимоий тармоқларда “Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси ҳодимлари ер ағдариш ишларига жалб қилингани айтилмоқда” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

15.04.2022

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси ҳодимлари ер ағдариш ишларига жалб қилингани айтилмоқда” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган ўрганишда шифохона ходимлари жорий йил 8-апрел куни соат 9:15 лар атрофида шифохона ҳудудида ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларни амалга оширганлиг аниқланди. Шифохона хўжалик ишлари мудири бирон-бир ҳуқуқий асоссиз ушбу ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкиллаштирган.Мазкур ҳолат тегишли ҳужжатлар билан асослли деб топилди. Хўжалик мудири томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 май кунги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 349-сонли Қарори талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Шу муносабат билан хўжалик мудири Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.