Ижтимоий тармоқларда “Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси ҳодимлари ер ағдариш ишларига жалб қилингани айтилмоқда” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат
15.04.2022
Ижтимоий тармоқларда “Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси ҳодимлари ер ағдариш ишларига жалб қилингани айтилмоқда” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишда шифохона хўжалик ишлари мудири томонидан ходимлар муассаса ҳудудида ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.