Ижтимоий тармоқларда тарқатилган воқеага Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг муносабати

24.02.2021

Жорий йилнинг 17 февраль куни ижтимоий тармоқларда «Кластер Ўртачирчиқда икки ойлик маошини ололмаган пахта тозалаш заводи ишчилари иш ташлади» сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида, ҳақиқатдан ҳам Ўртачирчиқ туманида жойлашган “Real agro cotton” унитар корхонасида декабрь-январь ойлари учун ҳар бир ходимнинг иш ҳақидан 1.316 минг сўм миқдорида қарздорлик мавжудлиги аниқланди. Мазкур иш ҳақлари белгиланган муддатларда тўланмаганлиги юзасидан МЖтКнинг 49 моддаси 1-қисмига мувофиқ корхона раҳбари ва бош ҳисобчисига нисбатан маъмурий жарима тайинланди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари “Real agro cotton” унитар корхонаси томонидан ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.