Ижтимоий тармоқларда “Таълим тизимида пенсионер ходимларга ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш хати бермоқда” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар

24.10.2022

 

Ижтимоий тармоқларда “Таълим тизимида пенсионер ходимларга ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш хати бермоқда” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

 Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 15-мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон  қарорининг 3-бандида "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги боис у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин – деб белгиланган."