“Қашқадарё вилояти Қарши туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тунда мажбурий меҳнатга жалб қилинганига иддао қилинмоқда”
01.04.2022
Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти Қарши туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тунда мажбурий меҳнатга жалб қилинганига иддао қилинмоқда” мазмунидаги хабар юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Унга кўра, Қарши туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими бошлиғи томонидан ходимларини атрофни тозалаш ишларига мажбур қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан жаримага тортилди.