Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти “Миришкор туман 17-сонли ДМТТда мажбурий меҳнатга йўл қўйилган” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

15.04.2022

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти “Миришкор туман 17-сонли ДМТТда мажбурий меҳнатга йўл қўйилган” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда, Миришкор туман 17-сонли ДМТТ директори томонидан муассасанинг тарбиячи ва бошқа ходимларини иш вақтида гул экишга чиқариб, улардан меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан жаримага тортилди.