Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти Косон тумани тиббиёт бирлашмаси врач ва ходимлари боғда ишлатилди. Хабар юзасидан расмий муносабат

16.04.2022

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти Косон тумани тиббиёт бирлашмаси врач ва ходимлари боғда ишлатилди. Аввалроқ гул учун пул ҳам йиғилганди. Мажбурий меҳнат ҳолатини ўрганишларини сўраймиз” сарлавҳаси билан тарқалган хабар юзасидан Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишда, Косон туман Тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлими бошлиғи бўлим таҳлилчилари ва бошқаларни бирлашма ҳудудида ободонлаштириш ишларига жалб қилиб, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга мажбурлаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан жаримага тортилди.