Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 51-мактабнинг ўқитувчилари

30.11.2021

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 51-мактабнинг ўқитувчилари кечаси бошига фанар тақиб мактаб хоналарини таъмирлаётгани акс этган хабар вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди.

Унга кўра, Хатирчи туманидаги 51-умумтаълим мактабини таъмирлаш ишлари “Мадрахим Дилафрўз” фермер хўжалиги томонидан ҳомийлик сифатида амалга оширганлиги, суратдаги фуқароларни фермер хўжалиги раиси томонидан жалб этилганлиги аниқланган.
Шу сабабли, ушбу хабар тасдиғини топмади, ўқитувчилар таъмирлаш ишларига жалб этилмаганлиги сабабли мажбурий меҳнат ёки бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмади.

Агарда иш берувчилар томонидан Сизнинг меҳнат ҳуқуқингиз бузилаётган бўлса, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71-200-06-00 Ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига ва “меҳнатҳуқуқбот” телеграм мессенджери орқали ўзингизнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларингизни тиклаш учун мурожаат қилинг.

Эслатиб ўтамиз, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.