Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида ҳар бир маҳаллага 40 нафардан ётоққа ва кунлик теримга ҳар куни 50 нафардан фуқарони жалб қилиш топширилганлиги хақидаги хабар тарқалди.

25.09.2023

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида ҳар бир маҳаллага 40 нафардан ётоққа ва кунлик теримга ҳар куни 50 нафардан фуқарони жалб қилиш топширилганлиги хақидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳолатни Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси мониторинг тарзида текширишдан ўтказди.

Ўрганиш ўтказиш давомида, Наманган шаҳрида жойлашган Марғилон, Равнақ, Заркент, Байналминал, Обод, Маърифат, Озод, Шарқ Тонги, Баркамол Авлод, Яккатут, Янгиобод, Чаман, Тараққиёт ва Зарбдор маҳалла фуқаролари раислари билан суҳбатлашиб тушунтириш хати олинди. Унда шаҳар ҳокимлиги томонидан уларга пахта теримига одамларни мажбурлаб олиб чиқиш бўйича топшириқ бериилмаганлигини, маҳалла раислари томонидан кам таъминлаганлиги учун моддий ёрдам олаётганларни, 2023 йил пахта терими мавсуми учун маҳалла теримчи-ҳашарчиларни жалб этиш бўйича вилоят ва шаҳар ҳокимлиги томонидан топшириқ берилмаганлигини баён этилган.