Ижтимоий тармоқларда "Mehnat.uz"да айтилишича, Ўзбекистонимизда ишсизлик даражаси 9.6% эмиш" номли xabar тарқалди.

06.09.2022

Ишсизлик – меҳнат бозорида талабга эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли ишчи кучининг мавжудлиги.

2013-йилда 19-Халқаро меҳнат статистикаси конференсияси томонидан қабул қилинган “Меҳнат, бандлик ва меҳнатдан тўлиқ фойдаланиш статистикаси тўғрисида”ги резолюциясига мувофиқ, ишсизликнинг стандарт таърифланишига меҳнатга лаёқатли ёшдаги, ишсиз, иш излаётган барча шахслар киради.

  1. Ўзбекистонда ишсизлик даражаси Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари ва жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган методолигия асосида аниқланади.

Меҳнат ресурслари — меҳнатга лаёқатли ёшдаги (16 дан пенсия ёшигача) аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслар. Меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурслари сони, расмий ва норасмий банд бўлган фуқаролар, ишсизлар ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли кўрсаткичларини акс эттиради.

Меҳнат ресурлари баланси Халқаро меҳнат ташкилотининг  
2013 йилдаги 19-халқаро конференциясида тасдиқланган тавсияларига  асосан ишлаб чиқилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
22 декабрда 1011-сон Қарори билан тасдиқланган методологияга асосан  ҳар чоракда ишчи кучи кузатувлари ўтказиш асосида ҳисоблаб чиқилади.

Сўровномада ҳар чоракда камида 100 та туман (шаҳар)да 500 та маҳалла, 5 мингта уй хўжалиги ва 30 мингга яқин фуқаролар қамраб олинади. Сўровнома натижалари “СsPro” ва “SPSS” электрон дастурларга киритилади. Сўнг тизимдаги алгоритм орқали сўров натижалари тадқиқот ўтказилмаган туман (шаҳар)ларга экстрополяция қилинади. Ҳисобланган кўрсаткичларга асосан Меҳнат ресурслари баланси ишлаб чиқилади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимизда меҳнат ресурслари сони 19 453,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 100,8 фоизга ёки +153,7 минг кишига ошган.

Меҳнат ресурслари иккита қисмга бўлинади: иқтисодий фаол аҳоли ва иқтисодий нофаол аҳоли.

  1. Ҳозирги кунда иқтисодий фаол аҳоли сони 15,1 млн кишини ёки меҳнат ресусларининг 77,6 фоизини ташкил этади (ўтган йилга нисбатан +114,9 минг кишига кўп), шундан:

Иқтисодий фаол аҳоли — меҳнат билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар сонидан иборат кўрсаткич.

а) меҳнат билан банд бўлганлар сони 13 773,6 минг киши этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга (+261,3 минг кишига) ошган.

Меҳнат билан банд бўлган аҳоли расмий ва норасмий секторга ишлаётагн ва хорижий давлатларга ишлаш учун кетганларга ажралади.

Расмий секторда банд аҳоли сони 6 074,4 минг кишини ёки банд аҳолининг 40,2 фоизни ташкил этади (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизга ёки +240,6 мингга ошган).

Расмий секторда банд бўлганлар сони Давлат статистика ва Солиқ қўмиталари  ҳамда Меҳнат вазирлиги маълумотлари бўйича аниқланади. Бунда:

- юридик шахсларда бандлар – 5085,0 минг.киши (83,7%);

- якка тартибдаги тадбиркорлар – 224,6 минг киши (3,7%);

- деҳқон хўжаликларида  – 109 минг (1,8%);

 - ўзини ўзи банд қилганлар (ижтимоий солиқ тўлаганлар), жамоат ишида қатнашувчилар ва бошқа тоифалар – 655,8 минг (10,8%) кишини ташкил этади.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 690,3 минг кишини ёки банд аҳолининг 37,7 фоизини ташкил этади (ўтган йилга нисбатан
8,2 фоизга ёки -507,5 минг кишига камайган).

Норасмий секторда банд бўлганларга меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан меҳнат қилаётган ҳамда ижтимоий солиқ тўламасдан тадбиркорлик қилаётган шахслар киради. Хусусан:

- бир марталик ва вақтинчалик ишларда банд – 1 662,3 минг нафар (29%);

- оилавий корхоналарда ва тадбиркорларда ёлланиб ишловчилар
- 853 минг
нафар (15%);

- норасмий фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар – 1 512,7 минг нафар (27%);

- деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида – 1 661,9 минг нафар (29%).

Хорижий давлатларга ишлаш учун кетганлар 2 008,8 минг кишини ёки банд аҳолининг 13,3 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (пандемия даврига) нисбатан +528,2 минг кишига ошган.

Хорижда ишлаётганлар – Давлат персоналлаштириш маркази, божхона, ички ишлар органлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва чет элдаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилади.

б) Ишга жойлашишга муҳтож шахслар 1 326,6 минг кишини ташкил этади, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 8,8 фоизни ташкил этади (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган).

16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси  14,5 фоиз, аёллар орасида эса 12,8 фоизни ташкил этади.

  1. Республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 353,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоиз (38,8 минг киши)га ортиши кузатилди.

Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли - ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ўқувчилар ва талабалар, болаларни парвариш қилаётган ишламайдиган аёллар, уй бекалари ва ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган шахслар. Бунда:

- ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар- 1 620,4 минг киши;

- туғруқ таътилидаги аёллар – 2 048,2 минг киши;

- ишлашни хоҳламайдиган ёки дарҳол ишга жойлашишга имконияти йўқлар - 684,5 минг кишини ташкил этади.

  1. Жаҳон тажрибасида аксарият давлатларда ишсизлик даражаси Ўзбекистон каби Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида сўровнома ўтказиш орқали аниқланади.

Ишсизлик даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: ишсизлик даражаси = (ишсизлар сони / ишчи кучи сони) * 100%. (Бунда ишчи кучи = бандлар сони + ишсизлар сони).

Жаҳон тажрибасига кўра 4–6 % даражасидаги ишсизлик иқтисодиёт учун ишсизликнинг табиий даражаси ҳисобланади.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) ҳисоботида глобал геосиёсий вазиятлар даврида прогнозларнинг ноаниқлиги, иқтисодиётнинг тикланиши сустлиги ва заифлигини инобатга олиб, глобал ишсизлик камида 2023 йилгача, яъни пандемиягача бўлган даражадан юқори бўлишини таъкидламоқда