Ижтимоий тармоқларда "Меҳнат вазирлиги ишсизлар сонини рақамда бераркан-у амалда рўйхатини беролмас экан" сарлавҳаси остида чиқарилган хабар юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

09.12.2022

"Меҳнат вазирлиги" ишсизлар сонини рақамда бераркан-у амалда рўйхатини беролмас экан.

Ишсизларни аниқ идентификация қилиш имконияти бўлмаса, улар билан қандай қилиб манзилли ишлаш мумкин? мазмунида тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий муносабат

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қандай аниқланади?

 

  1. Ўзбекистонда ишсизлик даражаси Халқаро меҳнат ташкилотининг 2013 йилдаги 19-халқаро конференциясида тасдиқланган тавсияларига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрда 1011-сон Қарори билан тасдиқланган методологияга асосан ҳар чоракда ишчи кучи кузатувлари ўтказиш асосида ҳисоблаб чиқилади.

Халқаро меҳнат ташкилотининг тасдиқланган тавсияларига  асосан сўров ўтказиладиган уй хўжаликларини саралаш ҳар бир туман (шаҳар) бўйича маълумотларнинг намунавийлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича пропорционал танлашда 0,3% дан кам бўлмаган уй хўжаликларини қамраб олиш орқали амалга оширилади.

Ишсизлик даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: ишсизлик даражаси = (ишсизлар сони / ишчи кучи сони) * 100%. (Бунда ишчи кучи = бандлар сони + ишсизлар сони).

Сўровнома натижалари “СsPro” ва “SPSS” электрон дастурларга киритилади. Сўнг тизимдаги алгоритм орқали сўров натижалари тадқиқот ўтказилмаган туман (шаҳар)ларга тадбиқ этилади. Ҳисобланган кўрсаткичларга асосан Меҳнат ресурслари баланси ишлаб чиқилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан жорий йилнинг 3-чорак якунида республикамизнинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди. Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ўтказилган тадқиқот давомида 500 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 5,0 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,5 минг нафар фуқаролар қамраб олинган.  

Сўнгги тадқиқотда Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Хонобод, Бўстон, Жалақудуқ, Избосган, Улуғнор, Асака, Марҳамат, Пахтобод туманлари қамраб олинган.

 

Худудларда ишсизларнинг рўйхати қандай шакиллантирилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги  “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепцияни тасдиқлаш тўғрисида” 450-сон қарорига мувофиқ Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари белгиланган, унга мувофиқ ҳоким ёрдамчилари:

 маҳаллалардаги хонадонлар, оилалар, аҳоли сони, ёш ва гендер таркиби, банд бўлганлар ва ишсизлар сони, уларнинг мутахассисликлари ҳамда касб малакаси ва бир қанча бошқа  маълумотларни ўз ичига қамраб олган маҳалланинг паспортини ишлаб чиқишда иштирок этиши белгиланган.

Шунингдек, Меҳнат органларига мурожаат қилган фуқаролар рўйхати Бандлик хизмати дастурида шакллантириб борилади.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойида меҳнат органлари томонидан жами 754 минг иш қидириб мурожаат қилган шахсларга бандлик хизматлар кўрсатилган.

 

Меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар?

Меҳнат органлари томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни назоратини олиб бориш (Инспекция) йўналишида иш олиб борилади.

Бандликка кўмаклашиш хизматлари:

  • ишсизларни ишга жойлашишига кўмаклашади;
  • ишламайдиган фуқароларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
  • меҳнат бозорининг ҳолатини ва уни ривожлантириш истиқболларини баҳолайди, унинг мониторингини ташкил этади ва ўтказади ҳамда тегишли ахборот тарқатилишини таъминлайди;
  • аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
  • ишсизларни ўз хоҳишига кўра ҳақ тўланадиган жамоат ишларига белгиланган тартибда юборади;
  • фуқароларга ишсизлик нафақасини белгиланган тартибда тайинлайди;
  • ишсизларни ўзини ўзи банд қилиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича субсидиялар ажратади;
  • жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

Жорий йилнинг ўтган даврида Республика бўйича меҳнат органлари томонидан жами 754 минг ишсизларга (шундан, 412 минг аёлларга,
254 минг ёшларга, 14,5 минг ногиронлиги бўлган шахслар)
бандлик хизматлар кўрсатилган. Жумладан:

388,5 минг нафар ишсизларга бўш иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди,

164 минг нафар ишсизлар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

132 минг ишсизлар 54 турдаги касб-ҳунарга ўқишга жалб этилган.

25,1 минг ишсизлар субсидиялар ажратилиб иш билан бандлигига кўмаклашилди.

43,5 минг нафарига ишсизлик нафақалари ажратилди.

Андижон вилоятида жами 52,6 минг ишсизларга (шундан, 28 минг аёлларга, 17 минг ёшларга, 877 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга) бандлик хизматлар кўрсатилган. Жумладан:

22,3 минг нафар ишсизларга бўш иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди,

18,4 минг нафар ишсизлар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

8,3 минг ишсизлар касб-ҳунарга ўқишга жалб этилган.

844 нафар ишсизлар субсидиялар ажратилиб иш билан бандлигига кўмаклашилди.

2,7 минг нафарига ишсизлик нафақалари ажратилди.

 

Меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш:

  • фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этишни ва уларни ҳимоя қилишни;
  • хавфсиз шарт-шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасида назоратни амалга ошириш;
  • иш берувчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги буйруқлари қонун ҳужжатларига мос келишини таҳлил қилиш;
  • меҳнат муносабатлари субъектларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари мониторингини ва ҳимоясини таъминлаш;
  • иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш сифати бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва уни тўлиқ бартараф этиш;
  • ходимлар ва иш берувчиларга, услубий ёрдам бериш, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир профилактика ишларини ўтказиш;
  • юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

Меҳнат муҳофазаси ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан
18 804 нафар фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилди, шундан 10 591 та мурожаатлар қаноатлантирилган ва 6 066 нафар фуқароларни бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланган.

4 019 нафар фуқароларнинг жами 6,3 млрд.сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилди.

Фуқаролар ва иш берувчилар ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўлланилиши юзасидан жами
10 117 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 679 та оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали амалга оширилди,