Ижтимоий тармоқларда “Меҳнат вазири Нозим Ҳусановга аччиқ гапимиз бор!” номли сарлавҳа билан xabar тарқалган эди. Унга кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

14.11.2022

Ижтимоий тармоқларда “Меҳнат вазири Нозим Ҳусановга аччиқ гапимиз бор!” номли сарлавҳа билан xабар  тарқалган эди. Унга кўра қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасида давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда ушбу Қонуннинг 44-моддасида давлат фуқаролик хизматчисига қўлланиладиган рағбатлантириш чоралари белгиланган бўлиб, ушбу Қонун ижросини таъминлаш мақсадида давлат меҳнат инспекторларнинг иш ҳақини белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг (ҳудудий) давлат меҳнат инспекторларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2022-йил январ ойидан бошлаб фаолияти кўрсаткичлари самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириб бориш бўйича вазирлик буйруғи қабул қилинди ва ҳудудий давлат меҳнат инспекторларига ҳар ойлик шахсий устамалар, овқатланиш ва йўл кира харажатарини қоплаб бериш йўлга қўйилди.