Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Попдаги янги боғчада ходимлар оғир ишларни қилишга мажбурланяпти” мавзусидаги хабар юзасидан ўрганиш олиб борилди.

24.01.2024

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Попдаги янги боғчада ходимлар оғир ишларни қилишга мажбурланяпти” мавзусидаги хабар юзасидан Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси ўрганиш олиб борди.

Унга кўра, Поп тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 56-сонли боғча директори томонидан муассаса очилиш маросимига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкилот ходимларини ободонлаштириш, безак ишларини бажарилишга жалб этилган.

Ўрганиш натижалари якунида ташкилот раҳбарига нисбатан ходимларни Меҳнат кодексининг 115-моддасига зид равишда меҳнат шартномасида кўрсатилмаган, ўз хизмат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилинганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси, 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди.