Ижтимоий тармоқларда “Greenwich” кўп қаватли уйи қурилишида ишлаб, ҳақимизни тўлиқ ололмаяпмиз” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

26.08.2022

Унга кўра, фуқаро А.Ортиқов билан иш берувчи “Davlatov Industries” МЧЖ ҳамда “Golden House Development” МЧЖлари ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган ва меҳнат муносабати юзага келмаган.

Мурожаатчнинг берган ёзма тушунтириш хатида маълум бўлишича, таниши билан ўзаро оғзаки келишув асосида қурилиш-таъмирлаш ишларига ёлланма ишчи сифатида жалб қилинган ва хизмати эвазига 76 млн сўмдан ортиқ пул маблағи тўлаб берилган. Юқоридаги ҳолат бўйича меҳнат қонунчилиги талаблари бузилиши аниқланмади.