Ижтимоий тармоқларда “Дам олиш куни мажлис” сарлавҳаси остида чиқарилган xaбар бўйича Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

25.09.2022

Ижтимоий тармоқларда “Дам олиш куни мажлис” сарлавҳаси остида чиқарилган xaбар бўйича Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Йиғилиш ҳақиқатда бўлган ёки бўлмаганлигига ойдинлик киритиш мақсадида Сирдарё вилояти Ҳалқ банки рахбарияти ва банк ходимлари иштирокида йиғилиш, шу билан бирга ходимлар билан аноним суҳбат ўтказилганда, ходимлар йиғилиш бўлмаганлигини маълум қилишиб, бу ҳақда тушунтириш хатлари беришди.
Шу билан бирга Сирдарё вилояти Марказий банкининг маъмурий биноси тўлиқ таъмирланаётганлиги маълум бўлиб, ушбу бинода йиғилиш ўтказиш учун шароит йўқлиги аниқланган.