Ижтимоий тармоқларда 20 апрел куни “Костюм-шим кийган ободонлаштириш ходимлари ёхуд Олмазорда мажбурий меҳнат анънага айландими?” хабар юзасидан расмий муносабат

28.04.2022

 

Ижтимоий тармоқларда 20 апрел куни “Костюм-шим кийган ободонлаштириш ходимлари ёхуд Олмазорда мажбурий меҳнат анънага айландими?” сарлавҳаси  остидаги хабар тарқатилганлиги ва ушбу хабар юзасидан масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эдик.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг топшириғига асосан Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Миллий гвардия масъул ходимлари иштирокида ижтимоий тармоқдаги мазкур мурожаат тегишли тартибда ўрганилган.


      Ўрганиш давомида, мазкур ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида қатнашган университетнинг 22-нафар талабларидан тегишли тартибда ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинди.
     Ушбу мақолада кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий хизматчи хисобланмайдиган талабалар томонидан Олмазор тумани Қорақамиш-2/4 даҳасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик ҳолати аниқланмади.


   Шунингдек, мақоладаги видео лавҳада университетнинг махсус факултет бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ҳам иштирок этганлиги кўрсатилганлиги ҳолати бўйича, талабалар ўз хоҳишларига кўра Олмазор туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борганлиги, улар томонидан назорат амалга ошириганлигини маълум қилинди.
    Келгусида бундай холатларга йўл қўймаслик борасида университет ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда тегишли буйруқ ва топшириқларсиз иш ёки ўқиш вақтида ўз ҳизмат вазифасига кирмайдиган ишлар билан шуғулланмасликнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи номига Ёзма кўрсатма берилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасида, ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат ҳисобланмаслиги белгиланган.