Ижтимоий тармоқлар орқали: Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари ационерлик жамияти

25.11.2021

Ижтимоий тармоқлар орқали (https://www.youtube.com/watch?v=_phQYykQ9dA) Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари ационерлик жамияти ходимларини янги тайинланган раҳбар Ғ.Маматқулов томонидан оммавий тарзда ҳеч бир огоҳлантиришларсиз ишдан бўшатиб юборилаётганлиги баён қилинган хабар юзасидан Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари ационерлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100, 102, 108-моддалари талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, мақолада кўрсатилган фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида киритган даъво аризалари Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан кўриб чиқилаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот тақдим қилинади.