Ижтимоий тармоқлар орқали “Балиқчи туманида “Тоза ҳудуд” ДУКда юкловчи бўлиб ишловчи Рустам Атаматовни ноябрь ойида ишдан бўшатишгани

26.01.2022

Ижтимоий тармоқлар орқали “Балиқчи туманида “Тоза ҳудуд” ДУКда юкловчи бўлиб ишловчи Рустам Атаматовни ноябрь ойида ишдан бўшатишгани, аммо икки ойли маоши ва якуний ҳисоб пули берилмагани, бу масалада корхонага қилинган мурожаатларнинг эса эътиборсиз қолаётганидан шикоят қилинган” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар бўйича Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.


Ўрганиш давомида, фуқаро Р.Атаматовнинг меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 99-моддасига асосан Балиқчи тумани “Тоза ҳудуд” ДУКнинг 2021 йил 26 ноябрдаги №76-сонли буйруғи билан бекор қилинганлиги ҳамда ходимнинг иш ҳақидан бўлган қарздорлик 2022 йил 1 январ ҳолатига тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланди.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154,161-моддаси талабларига кўра иш ҳақларини кечиктирилганлиги бўйича МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми кўра маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.