Ижтимоий тармоқдаги “Яшил макон дастури” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

02.12.2021

Ижтимоий тармоқдаги “Яшил макон дастури” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
      Унга кўра, “Яшил макон” дастури доирасида 2021 йил 27 ноябр шанба куни Юнусобод туман 19-дахаси ҳудудида мактабгача таълим ташкилоти мудираси томонидан ходимлар арча ва бошқа кўчатлар ўтқазиш мақсадида ишга жалб қилинганлиги аниқланди.
      Ўрганиш давомида, бир гуруҳ ходимлар ихтиёрий равишда дам олиш кунида ишга келганлиги ҳамда ободонлаштириш ишларида қатнашганликлари тушунтириш хатлари орқали маълум қилишган.
     Аммо, ходимларни дам олиш кунларида ишга жалб қилишда Меҳнат кодексининг 124, 157-моддалари талаблари бузилганлиги сабабли, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мактабгача таълим ташкилоти мудирасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1 қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилди.
      Бундан ташқари, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ҳамда кейинчалик ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишда қонун талабларига риоя этишни ташкил этиш бўйича Ёзма кўрсатма берилди.