Ижтимоий тармоқдаги “ Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ободонлаштириш бўлими ходимларидан келган мурожаатда айтилишича, ходимларга иш ҳақи тўлиқ берилмаяпти.”
Ижтимоий тармоқдаги “ Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ободонлаштириш бўлими ходимларидан келган мурожаатда айтилишича, ходимларга иш ҳақи тўлиқ берилмаяпти.” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар бўйича Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ходимларга бир неча ойдан буён ойлик иш ҳақлари тўланмаганлиги ҳамда ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётганлиги аниқланиб, жорий йилнинг январь ойи иш ҳақини тўланиши юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритилди.
Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154,161-моддаси талабларига кўра иш ҳақларини кечиктирилганлиги бўйича МЖтКнинг
49-моддаси 1-қисми кўра маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.