Ижтимоий тармоқдаги “Навоийда мактаб директори эмланмаган ўқитувчиларни ёппасига “ишдан бўшатди”

24.11.2021

Ижтимоий тармоқдаги “Навоийда мактаб директори эмланмаган ўқитувчиларни ёппасига “ишдан бўшатди” сарлавҳаси (https://t.me/POLITSIYA/33004) остида чиқарилган хабар бўйича Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида,мақолада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топди. Унга кўра Навоий вилояти Қизилтепа туман халқ таълимига қарашли 12-умумий ўрта мактаби директори ва ўқитувчиларидан тушунтириш хатлари олинди.
Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2021-йил 23-ноябрда мактаб директори номига 18/00-01/11-571-сонли ёзма кўрсатма киритилиб, буйруқлар бекор қилинди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1 қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилди.