Ижтимоий тармоқдаги “Диёр” МЧЖ раҳбари усталарга иш ҳақини бермаётганиги” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар

27.01.2022

 

Ижтимоий тармоқдаги “Диёр” МЧЖ раҳбари усталарга иш ҳақини бермаётганиги сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, мазкур хабарда кўрсатилган “Диёр” МЧЖ бўйича маълумот топишнинг имкони бўлмади. Ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги важлари билан мурожаат қилган фуқаролар ҳам ушбу жамият ва унинг раҳбари ҳақида ҳеч қанақа маълумот билишмаслигини маълум қилишди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Шахрисабз  туманида жойлашган “Лочин” дам олиш оромгоҳида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлиги маълум бўлди.

Мақолани ўрганиш жараёнида Давлат меҳнат инцпексияси ходимлари томонидан фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқлари тушунтирилди.