Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга РАСМИЙ МУНОСАБАТ

12.05.2021
🌐Ижтимоий тармоқда ўзини журналист блогер деб таништирган Ўткирбек Чоршанбиев исмли шахс "2021 йил 5 май куни Самарқанддаги Мономарказда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов  ва вилоят Бандлик бош бошқармаси раҳбарияти мурожаатларга бефарқлик қилишди" деган мазмунда видеохабарни тарқатган.
 
Блогернинг бу чиқишига нисбатан шуни маълум қиламизки, тадбир давомида бир қатор ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишгани "Севимли", "Менинг юртим", "Ўзбекистон 24"да эълон қилинган видеолавҳаларда тасвирланган. Аммо, вазир билан мулоқотда Ўткирбек Чоршанбиев исмли блогер савол бермаган, аксинча залнинг энг охирги қаторида ўтирганини блогер ўз қўл телефонида олган видеода кўриш мумкин.
 
Модератор Екатерина Горбунова журналистларга юзланиб, саволлар учун вақт берганида бу шахс савол бермаганлиги видеода акс этган.
 
Ҳурматли фуқаролар! Ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда фуқаровий жавобгарлик борлигини унутманг.