Ижтимоий тармоқда тарқалган "Фуқаро мурожаати. Қарор намунаси билан ташланди" мазмунидаги видео хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

29.11.2021

Ижтимоий тармоқда тарқалган (https://t.me/navoiy_kanaluz/33570) "Фуқаро мурожаати. Қарор намунаси билан ташланди" мазмунидаги видео хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш мобайнида вазирлик вакиллари суҳбат ўтказганда фуқаро тикувчилик йўналишида корхона ташкил этишини маълум қилган.

Шундан сўнг фуқарога Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги (2019 йил 31 майдаги 3163-сон) низомга асосан - ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга кооперативлар устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш бўйича келишиб олинди.