Ижтимоий барқарорлик ва инклюзия бўйича глобал амалиёти раҳбари Варалакшми Вемуру бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

10.03.2022

#Халқаро_ҳамкорлик

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Ижтимоий барқарорлик ва инклюзия бўйича глобал амалиёти раҳбари Варалакшми Вемуру бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси вакиллари билан учрашди.

Унда траст фонди доирасидаги аниқ тадбирларни давом эттириш, одам савдосига қарши курашишда техник ёрдам кўрсатиш, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича потенсиал янги дастур, Гендер масалалари бўйича комиссия билан маслаҳатлашувлар ўтказиш, Халқаро меҳнат ташкилоти ва донорлар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

➡️ Шунингдек, тадбирда Ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассис Одри Сакс, мутахассислар Роберт Вробел, Гулрано Тлепова ҳамда ХМТ бош техник маслаҳатчиси Ёнас Аструп иштирок этди.