“Ички буйруқ президент Фармонидан устунми?” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

07.09.2021

Ижтимоий тармоқларда “Ички буйруқ президент Фармонидан устунми?” сарлавҳали хабар https://t.me/Samarqand_live/14183 тарқалган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд вилоят Ғазначилик бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бошқармасидаги ходимлар 2021-йил 4-5 центябр кунлари ишга жалб қилинмаганлиги аниқланди.

Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларингиз мумкин. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.