Ҳурматли ҳамкасблар!

30.12.2020

2020 йил инсоният тарихида жиддий синовлар йили бўлди. Пандемия инсониятни таҳликага солди ва дунёда ўзини энг қудратли ҳисоблаган мамлакатларда ҳам иқтисодий инқирозлар, кескин талофатлар, кутилмаган оқибатларни келтириб чиқарди. Синовлар билан бирга ўтган йил ҳам ниҳоялаб бормоқда.

Бу йил бизларга меҳр-оқибат, инсонийлик, сабр-тоқат борасида ҳам сабоқ берди. Кириб келаётган Янги йил янги орзу-умидлардан дарак беради. Инсон омили муқаддас саналган юртимизда халқимиз фаровонлиги йўлида ҳали кўплаб амалий ишлар қилинишига замин яратилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий қутлайман. Оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда ютуқ ва муваффақиятлар, ўзингизга эса соғлик-саломатлик тилайман.

       Барчангизга кириб келаётган Янги 2021 йил муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!