“Ҳуманс мобил оператори одамлар учунмиди? Сизда ишлайдиганлар ҳам одамми?” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

28.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Ҳуманс мобил оператори одамлар учунмиди? Сизда ишлайдиганлар ҳам одамми?” сарлавҳаси остида чиқарилган хабарhttps://t.me/nurbekalimov/3776  бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, “Ҳуманс” МЧЖ раҳбарияти ва дилерлар ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаганлиги ҳамда ходимларнинг ойлик иш ҳақларидан қарздорлик аниқланмади.

Юқоридагиларга асосан, иш берувчига ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.