“Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖ лицензиясини бекор қилиш жараёнлари бошланди

24.09.2019

Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖга берилган лицензияни бекор қилиш жараёнлари бошланди.

Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фаолияти бўйича олиб борилаётган тергов ишлари самарадорлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тергов ишлари учун керак бўладиган барча зарурий маълумотларни тақдим этишга тайёр эканлигини билдиради.

Келгусида хусусий бандлик агентликлари томонидан Ўзбекистон фуқароларини хорижга ишга юбориш жараёнида бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги ва меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда.