Ҳудудлардан хабарлар. Навоий

06.09.2022

Жорий йилнинг ўтган даврида 6616 нафар ишсиз хотин-қизлар доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари 2830 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинди. Шунингдек, 2527 нафар хотин-қизлар турли хилдаги касб-ҳунарларга ўқитилганлиги маълум қилинади.

Жумладан “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичига киритилган ишсиз аёллар сони 5996 нафар болиб, шундан касб-ҳунарга ўқитилаётган аёллар 557 нафарни ташкил этган. Доимий ишга жойлашган хотин-қизлар 1404 нафарни, вақтинчалик (жамоат) ишларига жалб этилганлар эса 274 нафарни, бундан ташқари ишсизлик нафақасини тайинланган хотин-қизлар 50 нафарини ташкил этади, бошқа ташкилотлар жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилиб банд қилинганлар 578 нафарни ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан мустақил равишда ишга жойлашганлар 1815 нафарни ташкил этди.