Ҳудудлардан хабарлар

27.06.2022

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани "Саноат" маҳалласида ишсиз, банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маҳалла масканининг очилиши бўлиб ўтди.

Мазкур масканнинг очилишида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов ва Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ёлдош Алимов иштирок этдилар.

Ма’лумот ўрнида: Ушбу касб-ҳунарга ўқитиш масканида маҳалладаги ишсиз, банд бўлмаган фуқаролар тикувчилик, аёллар сартароши, уқаловчи (массаж) ва косметология касбларига ўқитилади.