Ҳудудларда тарғибот ва ташвиқот ишлари давом этмоқда

08.10.2021

Вазирлик бошқарма бошлиғи Илхом Аброров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ишсиз фуқаролар бандлигига, уларнинг қўшимча даромад топишларига кўмаклашиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ишчи гуруҳ терим жараёнларини ҳам кўздан кечирмоқда.

Хусусан, ҳозирда Республиканинг донор ҳудудларидан қўшимча даромад олиш истагини билдирган 22 мингдан ортиқ фуқаролар Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта йиғим-теримида иштирок этмоқда.

Ушбу вилоятларда теримчилар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, энг муҳими уларнинг мавсум давомида қўшимча даромадга эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида 78 минг кишилик сиғимга эга бўлган 491 та ётоқ жойлар ташкил этилган.

Биргина водий вилоятларидан жами 9 минг нафарга яқин кўнгилли теримчилар жалб этилган.

Жумладан, Андижон вилоятидан 1 569 нафар, Фарғонадан 4 186 нафар, Наманган вилоятидан 2 150 нафар.