“Ҳудудгаз ходимларининг байрам кунларида ишлагани учун бериладиган маоши қаерда?” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

20.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Ҳудудгаз ходимларининг байрам кунларида ишлагани учун бериладиган маоши қаерда?” сарлавҳали хабарhttps://t.me/muxbir1/12645 юзасидан Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида, Асака ГНС, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон ГНПлар ходимлари ҳамда туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимларининг суюлтирилган газ хизмати ҳайдовчилари ва газ баллон ўрнатувчи чилангарлари 2021-йил 2,3,4, ва 5-сентябр дам олиш кунлари ишга жалб қилинганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига байрам кунларида ишга жалб қилинган ходимларга қўшимча иш ҳақи тўлаб берилиши бўйича ёзма кўрсатма киритилди ҳамда ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари ва иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишда Меҳнат кодексининг 157-моддаси талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.