Ҳазорасп туманида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

23.06.2021

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш ва касбга ўқитишни ташкил қилиш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда 51 та корхона, ташкилотлар ўзларида мавжуд 332 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбирда 216 нафар ишсиз фуқаролар қатнашиб, улардан 47 нафарига доимий ишга жойлашиш учун, 15 нафарига касб-ҳунарга ўқитишга йўланмалар берилди.

Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 1 нафар ишсиз аёлга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия ажратилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.