Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ишга жойлаштирилди

21.01.2020

Бугун Самарқанд вилоятида ишга жойлашишга муҳтож ҳарбий хизматчилар оила аъзолари, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ярмарка ташкил этилди.
Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллик муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда Самарқанд шаҳар, Жомбой, Булунғур, Оқдарё, Пайариқ ва Нуробод туманидан аҳоли иштирок этди.

ярмарка 12

82 та корхона, ташкилотлар 1001 та бўш ва квота иш ўрини билан қатнашди. Ярмарка давомида 287 нафар ишсиз фуқаро жалб қилинди. Шунингдек, 165 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 61 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 92 нафарига ўзларига мос келган касблар бўйича халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашиш мақсадида йўлланмалар берилди. 12 нафари эса касб-ҳунарга ўқитиладиган бўлди.

Шунингдек, фуқароларга меҳнат қонунчилиги юзасидан ахборот берилди.

 

ярмарка 14