ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ
30.08.2023
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жаноб Рейнис Трокша билан учрашди.
Маълумки, Латвия Европа Иттифоқи мамлакатлари ичида Ўзбекистоннинг энг йирик ва яқин ҳамкорларидан бири саналади.
Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат ва бандлик соҳасидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.