Ҳамкорлик истиқболлари давом этмоқда

05.03.2021

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Германиянинг Конрад Aденауер жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов ва Германиянинг Конрад Aденауер жамғармасининг Марказий Осиёдаги вакили Ронни Хайне, жамғарма лойиҳа раҳбари Aшраф Aликулов иштирок этди.

Учрашувда асосан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, меҳнат бозорида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларини қўллаб-қувватлаш, ташқи ва ички миграция масалалари, мажбурий меҳнатга барҳам бериш, ёшларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлашда билим ва кўникмаларини ошириш соҳаларида биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини ўрганиш каби масалалар муҳокама этилди.