"Халқ банки»нинг уч ходими даҳшатли ҳалокат қурбони бўлди" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда "Двое погибли при обвале грунта в Кагане" мазмунидаги хабар https://www.gazeta.uz/ru/2021/11/16/kagan/?utm_source=push&utm_medium=telegramтарқалган эди.
2021 йил 16 ноябрь куни соат 15:30лар атрофида Бухоро вилояти Когон шаҳар Дўстлик кўчасида “61-сонли Автокорхона” МЧЖ томонидан канализация қувури қазиш ишлари олиб борилаётганда ковланган ўранинг атрофидаги тупроқ ўпирилиб тушиши натижасида ўранинг ичида ишлаётган фуқаролар Амиров Намозбек Хусан ўғли ва Саидқулов Сардор Валижон ўғли тупроқ остида қолиб вафот этганлиги юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармасининг 2021 йил 18 ноябрдаги 202-ИЧ-сонли буйруғига асосан тузилган махсус текшириш комиссия ўз ишини якунлади.
Бахтсиз ҳодисанинг содир бўлишига асосий сабаблар:
“61-Автокорхона” МЧЖ иш берувчиси томонидан ишларни хавфсиз олиб боришлари юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда йўл-йўриқлар олмаган Н.Амиров ва С.Яхёхоновларни Когон шаҳар “Дўстлик” МФЙ Дўстлик кўчасида жойлашган диаметри 1000 мм ли пластмасса канализация қувурларини реконструкция қилиш ишларига жалб этилганлиги;
канализация қувурларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун қазилган ўра (бўйи 5,0-5,5 метр, эни 5-6 метр атрофида) деворининг қулаб тушмаслигини олдини олиш учун келтириб қўйилган катталиги 2,6 х 4,6 ҳажмдаги 2 та темир панжараларнинг ўрнатиб қўйилмаганлиги.
Вазият сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланиб, мазкур бахтсиз ҳодиса меҳнат фаолияти билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилди ва корхона томонидан “61-Автокорхона” МЧЖ ҳисобга олинди.
Ҳодиса юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.