“Фарғонани Қувасида одамлар норози” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

18.03.2022

Ижтимоий тармоқда чиққан “Фарғонани Қувасида одамлар норози” сарлавҳали хабарни https://t.me/OlimjonHaydarov/2933 тегишли масъуллар жойига борган ҳолда ўрганди.

Туркиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган мазкур “Доģонай ирболи техтиле” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонада 75 нафар ишчилар бўлиб, январ-март ойларида буюртмачига ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги сабабли ушбу ойлар учун ходимлар иш ҳақидан қарздорлик юзага келган. Мурожаат юзасидан кўрилган чоралар натижасида ходимларнинг 150,0 млн сўм иш ҳақлари ундириб берилди.