Фарғона вилоятидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат
🌐 Ижтимоий тармоқда “Мажбурий металлом учун ҳар бир ходимдан ҳар ой 60.000 сўмдан олинаяпти. Бундан ташқари яна 15 кг дан рангли металл талаб қилинмоқда. Бизни металл ишлаб чиқариш заводимиз борми?” мазмундаги хабар (https://t.me/sizdan_telegramm/4104) тарқалди.
🔰Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳолат юзасидан тўлиқ ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, Тошлоқ тумани ЭТК “Фарғона ҲЭТК” АЖ таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, унда 68 нафар ходимлар фаолият олиб боради. Ўрганишлар давомида 37 нафар ходимлар ижтимоий тармоқда тарқалган хабарни рад этдилар ва меҳнат ҳақларидан металлом учун ушлаб қолинмаганлигини ҳамда мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганликларини ёзма равишда баён қилдилар.
Шунингдек, 8 нафар ходимлар ўзларининг шахсий маълумотларини ошкор этмаслик шарти билан, дам олиш кунлари ҳам мажбурий меҳнатга жалб этилганликларини билдиришди.
❗️Аниқланган ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ЭТК бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 49-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.