Фарғона вилоятида аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар

03.04.2020
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида бўлди.
 
Бугунги кунда Фарғона вилоятида кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш хамда камбағалликни қисқартириш мақсадида вилоятнинг 7 та туманида 10 та дала томорқа (кооператив)лар ташкил этилган. Дала томорқаларининг ҳар бирига 15 гектардан туман ҳокимликлари захирасидаги ердан тегишли қарор асосида жами 150 гектар ер майдонлари ажратилган. Ҳар бир дала томорқасига 50 нафардан жами 500 нафар ҳудудлардаги ишсиз ва меҳнат миграциясидан қайтган, кам таъминланган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари билан тегишли тартибда шартномалар имзоланиб, меҳнат фаолиятлари йўлга қўйилди.
 
photo_2020-04-03_12-31-06
 
Н.Хусанов қўшимча 9 та туманда 12 та дала томорқалари ташкил этиш бўйича таклиф берди.
 
 Шунингдек Меҳнат вазири Бағдод туманида ташкил этилган “KARAVAN BAGDAD” ишлаб чиқариш кооперативи билан танишди. Мазкур кооператив асосан чили қалампири ва қизил лавлаги етиштириш уни қайта ишлаш ва МДХ давлатларига экспорт қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Ушбу кооперативга тумандаги ишсиз ва меҳнат миграциясидан қайтган ҳамда кам таъминланган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан иборат бўлган 50 нафар ишсиз фуқаролар аъзо сифатида бириктирилиб, уларнинг ҳар бирига 20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди. Фуқароларни уруғликлар, кўчатлар ва дори воситалари билан таъминлаш мақсадида кооперативга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 111.5 млн.сўм субсидиялар ажратилди. Мазкур кооперативда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар билан суҳбатлашди.
 
photo_2020-04-03_12-31-04
 
Бундан ташқари, тумандаги “Боғдод текстил” МЧЖда тикувчилк йўналишида 15 нафар ишсиз аёллар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, улар томонидан бугунги кунда эҳтиёж юқори бўлган тиббиёт ниқобини тикиш жарёнлари билан танишди.